Эрон разведкаси юқори мартабали Исроил амалдорини ўлдириш бўйича муваффақиятли операция ўтказганини даъво қилмоқда.
Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Унда таъкидланишича, Исроил ҳудудининг тубида жойлашган Эрон махсус кучлари бир неча соат олдин юқори мартабали Исроил хавфсизлик амалдорини ўлдирган.
"Ўлдириш операцияси муваффақиятли ўтди", деб хабар берди ИИҚК разведкаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.