Хитойнинг электромобиль ишлаб чиқарувчи “BYD” компанияси ўзининг сўнгги бир йиллик даромади “Tesla” компаниясидан юқори бўлганини қайд этди. Бу ҳақда BBC нашри ёзмоқда.
Маълум бўлишича, даромад 29 фоизга ошиб, 107 миллиард долларга етган, бу унинг гибрид автомобиллари савдоси ҳисобига ошган. Илон Маскка тегишли “Tesla” эса 97,7 миллиард доллар фойда билан ортда қолган.
BYD шунингдек, ХХРда узоқ вақтдан бери энг кўп сотиладиган электр транспорт воситаси ҳисобланган “Теslа Модель 3”га рақобатдош бўлган арзонроқ автомобилни ишлаб чиқарди.
Ўтган ҳафта BYD асосчиси Ванг Чуанфу батареяни қувватлашнинг янги технологиясини эълон қилди.Унинг сўзларига кўра, машинани энди беш дақиқада қувватлаш мумкин.