Буюк Британия қироли Чарлз III собиқ футболчи Дэвид Бекҳэмни рицарлик унвони билан тақдирлади, деб хабар бермоқда The Daily Mail.
Нашрнинг маълум қилишича, Дэвид Бекҳэмга рицар унвони Британия футболи ва жамияти олдидаги меҳнатлари учун топширилган.
Бекҳэм рицарлик унвонини олганидан чексиз фахр туяётганини билдирди.
Виндзор қасрида ўтказилган маросимда унга маросимда турмуш ўртоғи собиқ қўшиқчи, айни пайтда мода соҳасида фаолият юритадиган Виктория Бекҳэм, шунингдек, ота-онаси Сандра ва Дэвид ҳамроҳлик қилган. Эндиликда футболчи сэр, унинг туршум ўртоғи эса леди мақомига эга бўлди.