Нашрнинг хабар беришича, ноанъанавий иссиқ об-ҳаво сўнгги 50 йил ичида минтақада кузатилган энг йирик қурғоқчиликка олиб келди. Маҳаллий ҳокимият аҳолига сувни тежаб ишлатишни тавсия қилмоқда. Ёркширда эса аллақачон хусусий боғларни суғоришга тақиқ қўйилди.
Сув заҳираларининг камайиши ҳосилга ҳам таъсир қилмоқда — бу нафақат фермерлар учун молиявий йўқотиш, балки бутун мамлакат бўйлаб етказиб беришда узилишлар ва озиқ-овқат нархининг ошишига ҳам олиб келмоқда.