Лондон марказидаги Трафальгар майдонида мингга яқин инсон иштирокида оммавий намойиш бўлиб ўтди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари "Palestine Action" ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти фаолияти тақиқланишига қарши чиққан юзлаб намойишчиларни қўлга олди.
"Ҳибсга олинганларнинг ёши 27 дан 82 ёшгача. Полиция ҳибсга олишларни давом эттирмоқда," - дейилади Скотленд-Ярднинг Х ижтимоий тармоғидаги хабарида
"Palestine Action" — Буюк Британиянинг Исроил ҳарбий амалиётларидаги шериклигига чек қўйишни мақсад қилган гуруҳ ҳисобланади.
Аввалроқ ушбу ташкилот Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари базасига кириб, самолётларни бўяб кетиш ва Исроил учун қурол ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳужум қилиш каби ҳаракатлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган эди.