Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Буюк Британияда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирлар ўтказилди

Буюк Британияда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирлар ўтказилди

Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Қироллик одатда ушбу кунни 8 майда нишонлайди, бироқ бу йил юбилей бўлганлиги туфайли байрам бир неча кун давом этади.

Лондондаги Парламент майдонидан Букингем саройигача 1300 дан ортиқ киши иштирок этган ҳарбий юриш (парад) бўлиб ўтди. Юришга Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, 100 ёшли Алан Кеннет бошчилик қилди. Ҳарбий юришда украиналик ҳарбийлар ҳам иштирок этишди.

Юришни қирол Чарлз III, унинг рафиқаси Камилла ҳамда Уелс шаҳзодаси Уилям оиласи билан — рафиқаси Кейт, шаҳзодалар Жорж ва Луи, шунингдек, малика Шарлотта билан кузатиб боришди.

Парад Қироллик Ҳарбий-ҳаво кучлари эскадрилясининг махсус парвози билан якунланди. Лондон осмонида, шунингдек, F-35М Lightning ва Typhoon қирувчилари ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қўлланилган энг машҳур оғир бомбардимончилардан бири бўлган Lаncaster бомбардимончиси парвоз қилди.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!