Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Россияга қарши уч йиллик уруш давомидаги энг йирик санкциялар пакети эълон қилинишини маълум қилди

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Россияга қарши уч йиллик уруш давомидаги энг йирик санкциялар пакети эълон қилинишини маълум қилди

Дэвид Леммининг сўзларига кўра, душанба куни эълон қилинадиган санкциялар Россиянинг даромадларига зарба бериш орқали "мурватларини қаттиқроқ тортиш" ва "ҳарбий машинасини ишдан чиқариш" мақсадида жорий этилади.

The Independent газетасининг хабар беришича, Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинининг уч йиллиги муносабати билан Буюк Британия мудофаа масалалари бўйича ҳам баёнот бериши кутилмоқда.

Дэвид Лемми ҳозирги вақтни "Украина, Буюк Британия ва бутун Европа тарихидаги ҳал қилувчи давр" дея таърифлаб, урушнинг оқибатлари "фронт чизиғидан анча узоқда, шу жумладан Буюк Британияда ҳам, хусусан, энергия нархларининг ошиши орқали сезилаётганини" таъкидлади.

Киритилди: 21:43 23.02.2025. Ўқилди: 1408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!