Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Буюк Британия сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик мудофаа машғулотларини ўтказади

Буюк Британия сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик мудофаа машғулотларини ўтказади

Бу ҳақда Sky News хабар берди.

​"Albiston Shadow" кодли ном остидаги машғулотлар келаси йили бўлиб ўтади ва бир неча кун давом этади. Уларда, дастлабки маълумотларга кўра, вазирлар ва турли идораларнинг юзлаб мулозимлари иштирок этади.

Машғулотларнинг аниқ сценарийлари ҳозирча ошкор этилмаган. Машғулотлар бир неча кун давом этади ва НАТОнинг каттароқ манёврлари билан синхронлаштирилади.

​Машғулотларда кенг кўламли киберҳужумлар, муҳим инфратузилма объектларини саботаж қилиш, диверсиялар, террорчилик ҳужумлари ва ҳарбий зарбалар вақтида ҳаракат қилиш чоралари синовдан ўтказилади.

Британия ҳукумати, шунингдек, "Ҳукумат уруш китоби" (Government War Book) деб аталадиган давлатни тинч ҳолатдан ҳарбий ҳолатга ўтказишнинг кенг қамровли режасини қайта кўриб чиқишни тезлаштирмоқда. Ҳужжат йирик портлашлар содир бўлганда қуролли кучлар, ҳокимият органлари, фавқулодда хизматлар ва фуқаролик тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайди.

Киритилди: 12:10 15.07.2026. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!