Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Буюк Британия сентябр ойида Фаластин мустақиллигини тан олади(ми)?

Буюк Британия сентябр ойида Фаластин мустақиллигини тан олади(ми)?

Исроил Ғазодаги “даҳшатли вазиятни тугатиш бўйича сезиларли қадамлар” қўймаса, Буюк Британия сентябр ойида Фаластин мустақиллигини тан олади — Қироллик бош вазири.

Кир Стармернинг сўзларига кўра, Исроил Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиши, шунингдек, Ғарбий Соҳилни аннекция қилиш нияти йўқлигини очиқ билдириши ва “икки халқ — икки давлат” тамойилига асосланган тинчлик жараёнига содиқ қолиши керак.

"Бундан ташқари, Исроил БМТга фаластинликларга гуманитар ёрдам етказишга рухсат бериши ва Иордания дарёсининг Ғарбий соҳилидаги ҳудудларни босиб олиш режаларидан воз кечиши лозим. Агар Исроил бу шартларни бажармаса, Буюк Британия сентябрда Фаластин давлатини тан олади", — дея таъкидлади Буюк Британия ҳукумати раҳбари.

Кир Стармернинг айтишича, Буюк Британия Исроил ва ҲАМАСни тенг кўрмайди.

"Лондоннинг ҲАМАСга нисбатан талаблари ўзгармайди: гуруҳ барча гаровдагиларни озод қилиши, ўт очишни тўхтатишга розилик бериши, қуролларини топшириши ва Ғазони бошқаришдан бутунлай воз кечиши лозим", — дея қўшимча қилди бош вазир.

Киритилди: 12:28 30.07.2025. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!