Буюк Британия "Россия билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришиш" учун янги заводлар қуриш орқали ўзининг ҳарбий-саноат комплексини ривожлантирмоқда.
Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили маълум қилди.
"2 июнь куни чоп этиладиган стратегик мудофаа шарҳи бизнинг кучларимиз қандай жавоб қайтариши кераклиги ва Британия халқини қандай қилиб хавфсиз сақлашимиз мумкинлиги ҳақидаги тасаввурни ифодалайди... Бу Москвага юборилган хабар. Бу зарурат туғилганда жанг қилишга тайёрлигимизнинг бир қисмидир", - деди бўлим бошлиғи.
Ҳукумат қарорига кўра, Буюк Британия олтита қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи завод қурилишига 1,5 миллиард фунт стерлинг сармоя киритади. Мудофаа вазири парламент чақируви чоғида мамлакат ўқ-дори ишлаб чиқаришга йилига 6 миллиард фунт стерлинггача сармоя киритиш режалари ҳақида гапирди.
Аввалроқ The Guardian 2 июнь куни чоп этиладиган шарҳда Буюк Британия "янги таҳдидлар даври" бошлангани ҳақида хабар бериши ҳақида ёзган эди. Тахминларга кўра, Россия давлатнинг миллий хавфсизлигига асосий таҳдид сифатида номланади. Ҳужжат, шунингдек, февраль ойида Бош вазир Кир Стармер томонидан қабул қилинган мамлакат мудофаа бюджетини 2027 йилгача ЯИМнинг 2,5 фоизигача ошириш мажбуриятини такрорлайди.