Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Буюк Британия навбатдаги санкциялар пакетини эълон қилди. Унда Ўзбекистондаги компания ҳам бор

 Буюк Британия навбатдаги санкциялар пакетини эълон қилди. Унда Ўзбекистондаги компания ҳам бор

7 ноябрь куни Буюк Британия ҳукумати 56 та компания ва шахсларга қаратилган навбатдаги санкциялар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистондаги StanexGroup ҳолдинг таркибига кирувчи Uzstanex LLP компанияси ҳам ушбу рўйхатдан жой олган.

Ягона реестр маълумотларига кўра, «Uzstanex » 2018 йил июль ойида ташкил этилган бўлиб, механик дастгоҳларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланади. Унинг устав фонди 65 млн сўм, ягона таъсисчиси Василий Абрамов саналади. Корхона манзили Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган.

Компанияни санкциялар рўйхатига киритиш учун асос сифатида унинг Украинани беқарорлаштириш ёки унинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ёки мустақиллигига путур етказишда иштирок этгани, молиявий хизматлар кўрсатгани ёки Украинанинг беқарорлашувига ёки унинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ёки мустақиллигига путур етказиши мумкин бўлган маблағлар, иқтисодий ресурслар, товарлар ёки технологияларни тақдим этгани келтирилган.

Аввалроқ, АҚШ томонидан эълон қилинган рўйхат бўйича ҳам ушбу корхона санкцияга тушгани маълум бўлганди.

Киритилди: 13:18 08.11.2024. Ўқилди: 858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!