Бугун 6 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Буюк Британия ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш учун Украина ҳудудига ҳарбий хизматчиларни юбормоқчи

Буюк Британия ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш учун Украина ҳудудига ҳарбий хизматчиларни юбормоқчи

Бу ҳақда Тhe Times хабар берди.

"Режага кўра, британиялик ҳарбийларнинг кичик гуруҳлари ҳарбий хизматга янги ёлланганларни интенсив бошланғич тайёргарликдан ўтказиш учун Украина ғарбига жойлаштирилади", деб ёзади газета.

Нашр суҳбатдошларига кўра, бу украиналик ҳарбий хизматчиларни Буюк Британия базаларига ўқишга жўнатишда юзага келадиган баъзи моддий-техник муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек, маблағларни тежаш имконини беради.

"Украинада биз тезроқ машқ қилишимиз мумкин бўлади. Машғулотлар фронт чизиғидан анча узоқда ўтказилади, шунинг учун ҳарбийларимиз ҳаётига хавф даражаси анча паст бўлади", — дея изоҳ берди Британия ҳарбий доираларидаги манба.

Киритилди: 20:50 10.10.2024. Ўқилди: 1083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!