Греция Россия газисиз ҳам қила олади, деди Грециянинг Гастраде компанияси бош директори Костис Сифнеос ERTNews телеканалида.
Унинг таъкидлашича, мамлакатда таъминот ишончлилиги юқори. "Греция бозорида газга бўлган талаб қарийб олти миллиард куб метрни ташкил этади ва Россия газисиз импорт қилиш имкониятлари мамлакат эҳтиёжларидан деярли икки баравар кўп", деди бош директор.