Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Буюк Британия Фаластинни мустақил давлат сифатида қачон тан олади?

 Буюк Британия Фаластинни мустақил давлат сифатида қачон тан олади?

Буюк Британия Трампнинг қиролликка ташрифи тугагандан кейин Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олади — The Times.

Газета манбасига кўра, Буюк Британия бош вазири Фаластинни тан олиш масаласини АҚШ президенти кетгунига қадар ортга суришга қарор қилган, чунки Стармер бу мавзу 18 сентябрга режалаштирилган Трамп билан қўшма матбуот анжуманида асосий масалага айланишидан хавотирланган.

"АҚШ маъмурияти Фаластинни расман тан олишга қатъий қарши. Бу масала Лондон ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштириши мумкин", дея ёзмоқда Reuters.

Агентликнинг хабар беришича, Буюк Британия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш тўгрисидаги қарорни БМТ Бош ассамблеясининг Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган сессияси бошланишидан олдин эълон қилиши кутилмоқда. Худди шу йиғилишда Франция, Канада ва Австралия ҳам Фаластинни тан олиши мумкин.

Киритилди: Бугун 17:30. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!