Буюк Британия Чагос оролларини Маврикийга қайтариш режасини тўхтатди. Бунга Трампнинг қаршилиги сабаб бўлди.
Британия ҳукумати Ҳинд океанидаги ушбу стратегик архипелагни топшириш ҳақидаги қонун лойиҳасини парламент кун тартибидан чиқариб ташлади. Маълум қилинишича, Лондон бу келишувга фақат Вашингтоннинг тўлиқ қўллаб-қувватлови билангина рози бўлишини билдирган. Мазкур ороллар таркибидаги энг йирик орол — Диего-Гарсияда АҚШ ва Буюк Британиянинг муҳим ҳарбий базаси жойлашган.
Аввалроқ томонлар суверенитетни Маврикийга бериб, базани 99 йилга ижарага олишга келишиб олишган эди. Бироқ Доналд Трамп январ ойида бу қарорни "ўта аҳмоқона иш" деб атаб, унга қарши чиққан.
Британия ҳукумати базанинг хавфсизлиги устувор вазифа бўлиб қолишини ва бу борада АҚШ ҳамда Маврикий билан мулоқотни давом эттиришини маълум қилди.