Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Синдаров Фишердан кейинги энг катта сенсация бўлди — Смагин

Синдаров Фишердан кейинги энг катта сенсация бўлди — Смагин

Россия Шахмат федерацияси вице-президенти Сергей Смагин Кипрда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавохир Синдаровнинг иштирокини юқори баҳолади.

"Синдаровнинг турнирда ғалаба қозониш эҳтимоли 99% ни ташкил қилади ва бу, эҳтимол, Фишердан кейинги энг шов-шувли натижалардан бири. Ҳа, у номзодлар турнирида +3 ёки +4 ҳисобида ғалаба қозониши мумкин эди, лекин тўртта раунд қолганда +6 ҳисобида ғалаба қозониб, рақибларини руҳдан тушириб қўйди— мен бундай нарсани эслай олмайман", деди Смагин

Мутахассис айтишига кўра, Синдаров жуда "сифатли" ўйнайди ва айни дамда жуда яхши руҳий ва жисмоний формада.

Киритилди: 20:57 10.04.2026. Ўқилди: 688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!