Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Буюк Британия бош вазири шу ҳафта Фаластинни тан олиш режасини тақдим этиши мумкин

Буюк Британия бош вазири шу ҳафта Фаластинни тан олиш режасини тақдим этиши мумкин

Бу ҳақда The Times нашри маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, Кир Стармер ўз ҳукумати ичида катта босим остида қолган. Британиялик вазирлар Фаластин давлатини тан олиш жараёнини тезлаштиришни талаб қилмоқда. Лейбористлар партиясидан 130 дан ортиқ депутат ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда ва бу жорий йилнинг йил якунигача амалга ошишига умид билдирмоқда.

"Буюк Британия сентябр ойида Фаластинни расман тан олишни режалаштирган Франция йўлидан бориши даргумон. Стармернинг режаси аниқ муддатлар ўрнига Фаластинни тан олиш Яқин Шарқда тинчликка эришиш воситаси сифатида қандай ишлатилиши мумкинлигини кўрсатадиган шартларни ўз ичига олиши мумкин", дейилади The Times хабарида.

Маълумотларга кўра, Британия бош вазири яқин кунларда ўз режасини АҚШ ва Араб давлатлари каби иттифоқчиларига тақдим этади. Режада фаластинликларнинг “ўз мустақил давлатини тузиш бўйича ажралмас ҳуқуқи” тан олиниши назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 24 июл куни Франция президенти Эммануэл Макрон БМТ Бош Ассамблеясининг сентябр ойида бўлиб ўтадиган йиғилишида Фаластин давлатини расман тан олиш ниятида эканини маълум қилган эди.

Киритилди: 21:55 29.07.2025. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!