Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бўйин остреохондрози асосан 35 ёшдан сўнг кузатилади. Нега?

Бўйин остреохондрози асосан 35 ёшдан сўнг кузатилади. Нега?

➡️ Камҳаракатлик — кўплаб касалликларни келтириб чиқарувчи омил. Айнан жисмоний фаоллик етишмаслиги туфайли йилига 5 миллиондан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмиши ЖССТ томонидан алоҳида ўрганилган.

📌 Кун давомида кабинетда ўтириб ишлаш ва жисмоний машғулотлар билан шуғулланмаслик оқибатида пайдо бўладиган шундай хасталиклардан бири бўйин остеохондрозидир.

💬 — Дунёда бу дарддан азият чекувчилар сони йилдан-йилга ортмоқда, — дейди Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов. — Бу ҳолат соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилинмаётгани билан боғлиқ.

🔬 Остеохондроз умуртқалар, уларнинг тоғайсимон дисклари ва бойламларининг дегенератив-дистрофик ўзгаришлари бўлиб, жойлашувига кўра бўйин, кўкрак ва бел-чаноқ турлари фарқланади.

✅ Бўйин остеохондрози, одатда, 35 ёшдан сўнг кузатилади. Хўш, бунинг сабаби нимада?

🔎 Маълумки, бўйин — умуртқа поғонасининг энг ҳаракатчан қисми. Ундан бир қанча асаб томирлари ва умуртқа артериялари ўтади. Улар орқа мия қон томирлари ва узунчоқ мияни қон билан таъминлашга хизмат қилади.

🔎 Агар остеохондроз сабабли умуртқа артерияси босилса, беморда бел ва бош мия ишемияси кузатилиши эҳтимоли бор. Шу сабабли ушбу касалликни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

🩺 Бўйин остеохондрозининг қатор белгилари мавжуд. Бош соҳасида кучли ва давомли оғриқ, бош айланиши, кўз хиралашиши, қўл бармоқларида санчиқлар, бир неча соат давом этадиган юрак соҳасидаги оғриқлар, эшитиш қобилиятининг пасайиши, ҳолсизлик, ҳансираш, артериал қон босимининг ўйнаши каби симптомлар шулар жумласидан.

‼️ Мазкур аломатлар артериянинг шикастланганидан далолат беради.

❌ Бу хасталикни уй шароитида даволаш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли ундан халос бўлиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Касаллик эрта босқичда аниқланса, бемор тезроқ соғаяди.

💊 Кўп ҳолларда остеохондроз муолажаси консерватив усуллар ёрдамида амалга оширилади. Шифокор томонидан дори-дармонлар, керакли машқлар терапияси ва бошқа усулларни ўз ичига олган даволаш курслари буюрилади.

💉 Айни пайтда марказимизда шу турдаги хасталикларни кам инвазив усулда даволаш йўлга қўйилган.

Киритилди: 13:47 04.08.2025. Ўқилди: 1216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!