Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Бухородаги заправкада ёнғин чиқди

Бухородаги заправкада ёнғин чиқди

Кеча 23 май 21:15 ларда Олот тумани “Жайҳунобод” МФЙда жойлашган МЧЖга қарашли пропан газ қуйиш шохобчаси ҳудудида “КАМАЗ” русумли автомобилига газ қуйиш вақтида чақнаш содир бўлиб, оқибатда ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув автоекипажлари жалб қилиниб, соат 21:19 да етиб борган. Шунингдек, соат 21:40 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳеч қандай портлаш содир бўлмаган. Ёнғиндан автомобилнинг ён томонидаги газ қуйиш агрегатлари ва суюлтирилган углеводород гази қисман ёнган.

Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин ўчиришга ҳаракат қилган фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилган. Ҳозирда аҳволи яхши бўлиб шифокорлар назоратида.

Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ёқилғи қуйиш вақтида технологик жараённи бузилишидан деб тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 10:57 24.05.2025. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!