Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.
6 июл куни соат 20:16 да Бухоро вилояти Қоракўл туманида ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 533 км жануби-ғарбда. Магнитудаси 3,7, эпицентрида сезилиш кучи 4 баллни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Газли шаҳрида 2 балл, 36 км;
Қоракол туманида 2 балл, 49 км;
Пешкў туманида 2 балл, 52 км.