Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бухорода юк машинаси тепловоз билан тўқнашиб кетди

Бухорода юк машинаси тепловоз билан тўқнашиб кетди

Кеча, 6 июнь куни Бухоро вилояти Когон туманидан ўтувчи темир йўлда тепловоз ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Жорий йилнинг 6 июнь куни тахминан соат 16:10 ларда Когон тумани ҳудудидан ўтувчи қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ҳаракатланиб келаётган поезд тепловози Бухоро тумани Зарманоқ маҳалласида яшовчи Б.И. бошқарувидаги "Chakman" русумли юк машинаси билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур тўқнашув натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, фақатгина транспорт воситаларига бироз техник шикаст етган.

Киритилди: 17:59 07.06.2023. Ўқилди: 1484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!