Бухоро шаҳри “Шайхон” МФЙдаги тиббиёт маркази ҳудудида қурилиш ишлари вақтида “Minor Group” МЧЖ масъул шахслари томонидан ноқонуний равишда дарахтлар кўчирилгани аниқланди.
🌳 Жами 38 туп қимматбаҳо дарахт кўчирилган бўлиб, улардан 26 туби нобуд бўлган. Табиатга етказилган зарар 170 млн сўмдан зиёдни ташкил этган.
📍 Ҳодиса юзасидан материаллар прокуратурага юборилиб, жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.