Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бухорода чиқиндиларни жойлаштириш талабларини бузган беш бозор маъмуриятига чора кўрилди

Бухорода чиқиндиларни жойлаштириш талабларини бузган беш бозор маъмуриятига чора кўрилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятини “Тозалик ва яшиллик макони”га айлантириш бўйича тарғибот ҳаракатлари доирасида ўрганишлар олиб борилди.

Бухорода чиқиндиларни жойлаштириш талабларини бузган беш бозор маъмуриятига чора кўрилди

Ўрганиш давомида вазирлик ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, вилоят Экология бошқармаси тезкор гуруҳи масъуллари ҳамда вилоят Ички ишлар ва Миллий гвардия бошқармалари вакиллари иштирокида ҳудудларнинг санитар ҳолати юзасидан экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Бухорода чиқиндиларни жойлаштириш талабларини бузган беш бозор маъмуриятига чора кўрилди

Рейд давомида Когон шаҳри, Шофиркон ва Ғиждувон туманларида жойлашган озиқ-овқат ҳамда буюм бозорлари санитария талабларига жавоб бермаслиги, санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш талаблари бузилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан "Ғиждувон деҳқон бозори", "Когон савдо маркет", "Когон Соҳибкор деҳқон бозори", "Шофиркон деҳқон бозори" ва "Шофиркон савдо комплекси" маъмуриятининг жами 5 нафар мансабдор шахсларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли Суд органига тақдим этилди.

Бухорода чиқиндиларни жойлаштириш талабларини бузган беш бозор маъмуриятига чора кўрилди

Шунингдек, ўрганишда бир қатор фуқаролар томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш ҳолатлари аниқланиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БМҲнинг 1 баравари, яъни 375 минг сўмдан жарима қўлланилди.

Бухорода чиқиндиларни жойлаштириш талабларини бузган беш бозор маъмуриятига чора кўрилди

Бундан ташқари, Агентлик масъуллари ва Экологик давлат назорат инспекторлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 2-октабрдаги 787-сон қарорига мувофиқ санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари ҳақида батафсил тушунтирилди.

Бу каби кучайтирилган экологик назорат рейд тадбирлари вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам давом этмоқда.

Киритилди: 18:35 21.04.2025. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!