Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бухорода аёл ҳайдовчи ўзи билан жанжаллашган аёлни машинасида босиб кетди

A A A
Бухорода аёл ҳайдовчи ўзи билан жанжаллашган аёлни машинасида босиб кетди

Қоракўл туманида бир гуруҳ аёллар йўл устида ўзаро жанжал кўтаришди. Улардан бири Spark машинасини аёллар устига ҳайдаган. Терговга қадар текширув ишларини вилоят ИИБ ўз назоратига олган.

Ижтимоий тармоқларда Бухорода бир нечта аёл ўзаро жанжаллашгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБга кўра, ҳолат масъул ходимлар томонидан ўрганилган.

Маълум қилинишича, воқеа 21 февраль куни соат 13:50 да Қоракўл тумани Хўжалар маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ш. исмли аёл Spark машинаси билан С.К. исмли аёлни уриб юбориб, унга тан жароҳати етказган. Ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят ИИБ назорати остида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:48 23.02.2022. Ўқилди: 4264 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!