Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бухорода 37 нафар ички ишлар органлари ходимлари уйли бўлди

Бухорода 37 нафар ички ишлар органлари ходимлари уйли бўлди

Бухорода Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан вилоят ички ишлар органларининг 37 нафар ходимига янги, замонавий беш қаватли уйлар топширилди.

Бу муҳим тадбирда ички ишлар идоралари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда “Xabar.uz” га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари в.б. Улуғбек Шукурлаев маълум қилди.

Бунда Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи Икромжон Турсунов тадбирда ички ишлар органлари фаолиятини ислоҳ қилиш ва тизимни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлади. У моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Билдирилишича, 2018 йилда вилоятда 371 нафар профилактика инспектори шахсий уйлари ва имтиёзли кредитлар орқали енгил автомашина билан таъминланган. 2019 йилда эса 30 нафар ички ишлар органлари ходими кўп қаватли уйларга киришган.

Бундай ташаббуслар ҳар йили давом эттирилмоқда ва бу хизмат ходимларининг ижтимоий шароитларини яхшилашга катта ҳисса қўшмоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ходими Зарина Жўраева ушбу тадбир доирасида уч хонали уй калитини қабул қилганидан мамнунлигини билдириб, оиласи билан ижарада яшаб келганини ва бундай шароитда ҳаёт кечириш осон бўлмаганини таъкидлади. Янги уйлар умумий ўрта таълим мактаби ва мактабгача таълим муассасаси мавжуд ҳудудда жойлашгани эса уларнинг ҳаётига янада қулайлик киритди.

Ушбу тадбир, албатта, ички ишлар органлари ходимларининг ишига бўлган давлатнинг эътибори ва уларга яратилган шарт-шароитларнинг яхшилангани кўрсатгичидир. Бу, нафақат, ходимлар, балки уларнинг оила аъзоларининг ҳам ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Киритилди: 16:04 31.08.2025. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!