Бугун 4 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухорода қиймати 300 миллион долларга баҳоланган янги халқаро аэропорт қурилиши давом этмоқда. Президент мазкур объектни Мустақиллик байрамига қадар фойдаланишга топшириш вазифасини қўйди.

Халқаро талаблар асосида барпо этилаётган аэропорт бир вақтнинг ўзида 20 та самолёт ва 1200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Лойиҳа доирасида аэропортни Бухоро шаҳри билан боғлайдиган транспорт инфратузилмаси ҳам янгиланмоқда. Хусусан, 24 километрлик автомобиль йўли ҳамда автобуслар учун 5,5 километрлик махсус BRT йўлаги қурилиши режалаштирилган.

Давлат раҳбари янги аэропорт билан бирга унга олиб борувчи автомобиль йўлининг ҳам Мустақиллик байрамигача тайёр бўлишини таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Киритилди: Бугун 12:02. Ўқилди: 267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!