Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бухорода 3,7 млрд сўмлик Аи-80 маркали автобензинни ноқонуний равишда улгуржи сотиб юборган МЧЖ аниқланди

Бухорода 3,7 млрд сўмлик Аи-80 маркали автобензинни ноқонуний равишда улгуржи сотиб юборган МЧЖ аниқланди

Бухоро вилоятида 430,7 тонна Аи-80 маркали автобензинни ноқонуний равишда улгуржи сотиб юборган МЧЖ аниқланди.

“Ўзенергоинспекция” Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Когон тумани “Ўба чўли” МФЙда жойлашган “Н.П.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасида нефт маҳсулотларини сотувга чиқарилиши бўйича ноқонуний ҳолат аниқланди.

Хусуссан, “Н.П.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси иш фаолиятида бўлмасада, “Бухоро нефт базаси” МЧЖдан жами 430,7 тонна (3,7 млрд сўмлик) АИ-80 маркали автобензинни шахобча сиғимларига туширилмасдан автоцистерна орқали улгуржи сотиб юборилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

Киритилди: 14:13 10.03.2025. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!