Кеча, 27 декабрь куни соат 17:10 ларда Бухоро вилоят ФВБга Ромитан тумани "Афросиёб" МФЙ Шифокорлар кўчасидан оқиб ўтувчи "Ҳайработ" каналида 1 нафар фуқаро чўкаётганлиги тўғрисида хабар тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга туман ФВ бўлими қутқарувчилари етиб боргунга қадар ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ФВБ кичик инспектори оддий аскар Б.Қобилов 16 ёшли фуқарони (аёл) сувдан қутқариб олган.
Шундан сўнг, туман шошилинч тез-тиббий ёрдам бўлимига етказган. Ҳозирги вақтда фуқаронинг аҳволи яхши ҳолда бўлиб, шифокорлар назоратида.