Жанубий Кореянинг Муан аэропортида содир бўлган авиаҳалокатда деярли барча йўловчи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Yonhap агентлиги маълум қилди.
Бангкокдан учаётган самолёт бортида 175 нафар йўловчи (173 нафар Корея Республикаси ва 2 нафар Таиланд фуқароси) ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолёт Jeju Air компаниясига тегишли эди. Аэропорт Чолла-Намдо провинциясининг Муан округида жойлашган бўлиб, Мокпхо ва Кванжу шаҳарлари нисбатан яқин жойлашган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат қушлар билан тўқнашув натижасида қўниш мосламасининг носозлиги туфайли юз берган. Экипаж самолётни фюзеляжга қўндирмоқчи бўлган, бироқ самолёт тезлигини пасайтира олмаган ва учиш-қўниш йўлаги охиридаги конструксияга урилиб, ёнғинга сабаб бўлган.