Ўзгидромет ойлик прогнозни эълон қилди.
Ўзгидромет хабарига кўра, бу йил январь ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича аномал совуқ ёки аномал илиқ шароит кутилмаяпти. Ҳаво ҳарорати январь ойи боши учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади.
Кейинчалик, ойнинг охиригача ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, шимолда 10-15 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 2 даража совуқ-3 даражаилиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ҳарорат кечалари 10-12о даража совуққача, шимолда 17-20 даража совуққача қисқа даврга пасайиши эҳтимоли бор.
Ойнинг айрим кунларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.