19 ёшли бразилиялик Элис Перейра аралаш яккакурашлар оламидаги энг нуфузли ташкилот — UFC билан шартнома имзолади.
У профессионал фаолиятини бир ярим йил олдин бошлаган ва шу вақт ичида бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (барчаси муддатидан олдин).