Германия Россиянинг "Орешник" ўрта масофали ракета тизимига қарши "деярли ҳимоясиз".
Бу ҳақда Германиянинг Билд газетаси Германия ташқи ишлар вазирлигининг ички ҳужжатига таяниб ёзмоқда.
“Бундай нишонни тутиб олишга фақат омад орқали эришиш мумкин.
Германия Орешник ҳужумига қарши ҳимоясиз. Патриот тизимлари билан қуролланган Бундесвер ҳозирда бундай баллистик ракеталардан самарали ҳимоя воситаларига эга эмас”, — дейилади материалда.