Кремл матбуот хизмати Россия ва Озарбайжон президентларининг суҳбати ҳақида хабар берди. Суҳбат Россия томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтди, деб ёзади “ТАСС”. Владимир Путин, Кремлга кўра, “фожиали воқеа Россия ҳаво ҳудудида юз бергани учун” Илҳом Алиевдан узр сўраган.
Алиев билан суҳбат чоғида Путин 25 декабрь куни Бокудан Грознийга учган Озарбайжон ҳаво йўллари самолёти икки марта қўнишга уринганини таъкидлади (Кеча Федерал ҳаво транспорти агентлиги раҳбари бу ҳақда гапирди). Путин шунингдек, самолёт қўнаётган вақтда Грозний, Моздок ва Владикавказ аэропортлари Украина учувчисиз учоқлари томонидан ҳужумга учраганини ва Россия ҳаво мудофааси “бу ҳужумларни қайтарганини” айтди.
Кремл, шунингдек, Озарбайжон Бош прокуратураси ходимлари Грознийдаги россиялик ҳамкасблари билан биргаликда ҳалокат сабабларини текшираётгани, Россия Тергов қўмитаси эса йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва эксплуатация қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатгани ҳақида баёнот берди.