Украина президенти Владимир Зеленский озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевга шу ҳафта бошида бортида 67 киши бўлган Россияга учаётган самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди, шу билан бирга Москвани фожиа учун жавобгарликда айблади.
"Ҳар бир инсон ҳаёти қимматлидир ва ҳар бир ҳалокат ҳақиқатни аниқлаш учун чуқур терговга лойиқдир", деди Зеленский Хда.
У сўнгги ҳалокатни 10 йил олдин содир бўлган МҲ17 рейсининг қулатилиши билан таққослади. Украина ва Ғарб давлатлари ушбу рейсни Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган мудофаа кучлари отган ракета уриб туширган деб ҳисоблайди. Москва эса 300 га яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлган бу фожиада Украина ҳарбийларини айблаган.
"Агар Россия МҲ17 иши бўйича тарқатган ёлғонларини яна такрорлашга қарор қилса, биз ҳақиқатни аниқлаш ва жавобгарликни таъминлаш учун Москвага қарши барча халқаро босимни кучайтиришимиз керак бўлади," деди Зеленский.
Эмбраер самолёти чоршанба куни Қозоғистоннинг Актау аеропорти яқинида қулаб тушди, натижада 38 киши ҳалок бўлди. 29 киши омон қолди.