Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Бухоро – Тошкент" йўналишидаги поезд Малик бекатида тўхтатилди

A A A
"Бухоро – Тошкент" йўналишидаги поезд Малик бекатида тўхтатилди

Бугун "Бухоро – Тошкент" йўналишидаги поезд "Малик" бекатида тўхтатилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.

Қайд этилишича, "Бухоро – Тошкент" йўналишидаги 765-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаркатланувчи электропоездида аномал совуқ об-ҳаво сабабли носозлик юзага келган. Поезд "Малик" бекатида тўхтатилди.

Йўловчиларни манзилга хавфсиз етказиб келиш мақсадида заҳира “Афросиёб” электрпоезди жўнатилди.

Маълумот учун, мамлакатда совуқ об-ҳаво шароитида соҳа ходимлари томонидан темир йўл ҳаракати хавсизлигини таъминлаш мақсадида темир йўллар, стрелкали ўтказгичлар, электр тармоқлари, светафорлар, темир йўл ҳудудларини қўриқлаш пунктлари, қўриқланадиган темир йўл кесишмалари ҳолати кўздан кечирилмоқда.

Киритилди: 11:29 13.01.2023. Ўқилди: 2725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!