“Бухоро давлат тиббиёт университетини ташкил этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Садриддин Айний кўчаси, 1-уйда жойлашган Навоий Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ҳамда Навоий шаҳар, 7-даҳа, И.Каримов шоҳ кўчасида жойлашган Болалар-ўсмирлар футбол академияси бинолари негизида Бухоро давлат тиббиёт университети Навоий филиалини ташкил этилади.
2023/2024 ўқув йилидан Навоий давлат педагогика институти таркибидаги Тиббиёт факултетида “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” йўналишида таълим олаётган 1-2-босқич талабалари Филиал таркибига ўтказилади.