Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бувайдалик ўқувчи кимё фани бўйича 56-Халқаро Менделеев олимпиадасида бронза медални қўлга киритди

Бувайдалик ўқувчи кимё фани бўйича 56-Халқаро Менделеев олимпиадасида бронза медални қўлга киритди

Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан Москва давлат университети, халқаро "ЕвроХим" компанияси ҳамда бошқа ташкилотчилар билан ҳамкорликда Тошкентда ташкил этилган кимё фани бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги Халқаро Менделеев олимпиадасининг навбатдагиси муваффақиятли якунланди.

16 мамлакатдан 100 нафарга яқин иқтидорли ўқувчилар иштирокида бўлиб ўтган Олимпиада икки назарий ҳамда бир тажриба ўтказиш босқичидан иборат бўлиб, ўқувчилар 9 та олтин, 18 та кумуш, 28 та бронза медаллар учун баҳслашдилар.

Бувайда туманидаги 2-ИДУМИ ўқувчиси Озодбек Мелиқўзиев ҳам олимпиадада муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди.

Озодбек Мелиқўзиев Бувайдадаги ўзи таълим олаётган мактаб-интернатда тантана билан кутиб олинди. Тадбирда туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов ҳам иштирок этиб, Озодбек ва унинг ота-онасига, ўқитувчиларига миннатдорчилик билдирди, уларга совғалар топширди.

Киритилди: 15:59 18.05.2022. Ўқилди: 1970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!