Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бўстонлиқдаги тоғлар ёнаётгани йўқ — ФВВ

Бўстонлиқдаги тоғлар ёнаётгани йўқ — ФВВ

Бугун, ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқ туманидаги тоғларда яна ёнғин бўлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Аввал хабар берилганидек, кеча, 24 июль куни соат 11:16 да Тошкент вилояти ФВБга, Бўстонлиқ тумани "Хўжакент" МФЙнинг тоғли ҳудудида тахминан 2 гектар майдонда қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган эди.

Хабарга асосан, ФВВнинг ёнғин-қутқарув экипажлари ҳамда тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:57 да тўлиқ ўчирилган.

Маълум қиламизки, ушбу ҳудудда ёнғин бартараф этилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда кўринган тутун шох-шабба қолдиқларидан ҳосил бўлган.

Айни вақтда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан ушбу ҳудудда профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Вазият тўлиқ назорат остида.

Киритилди: 15:05 25.07.2025. Ўқилди: 639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!