Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бўстонлиқдаги "маргимуш қабристони" ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз — Агентлик (ФОТОФАКТ)

Бўстонлиқдаги "маргимуш қабристони" ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз — Агентлик (ФОТОФАКТ)

Ижтимоий тармоқларда фейк аккаунтлар орқали Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Яккатут МФЙда жойлашган маргимуш сақланаётган махсус объектнинг ҳозирги аҳволи ҳақида хабарлар тарқалди.

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги объект доимий назоратга олинганлиги ҳамда тарқалган хабарлар асоссиз эканлигини маълум қилади.

Бўстонлиқдаги "маргимуш қабристони" ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз — Агентлик (ФОТОФАКТ)

Бўстонлиқдаги "маргимуш қабристони" ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз — Агентлик (ФОТОФАКТ)

Шунингдек, ижтимоий тармоқ вакиллари, оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчиликдан бу каби хабарларга ишонмасликни, уларни тарқатишдан олдин тўғри ёки нотўғри эканлигига аниқлик киритишларини сўраймиз. Агентлик очиқ мулоқотга ҳар доим тайёр.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, маргимуш объектининг атроф-муҳит ҳамда аҳолига салбий таъсирига чек қўйилган. Ҳудуд атрофи бетон тўсиқли деворлар билан ўраб, консервация қилинган ҳамда ҳудуд бўйлаб сим ёғочлар ўрнатилган. Шунингдек, объектнинг устки қисмига тоза инерт тупроқ ётқизилган ва девор қисмига ёмғир ва оқова сувларини ҳамда нам массани ўтказмаслик мақсадида бурғулаш (тешиш) ишлари амалга оширилган.

Ҳудудда ҳар чоракда режавий сув, тупроқ намуналари олиниб, назорат мониторинг тадбирлари ўтказилади.

Киритилди: 09:31 30.07.2025. Ўқилди: 1687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!