Бугун 6 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бўстонлиқда 12 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади

Бўстонлиқда 12 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларида йўлнинг маълум қисмида ҳаракат бир томонлама ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Бўстонлиқда 12 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади

Қайд этилишича, Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларида 31 декабрдан 2025 йил 12 январга қадар фуқаролар ташрифи одатдагидан кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда Амирсой, Белдерсой, Чимён каби дам олиш масканларига олиб борувчи йўлда хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсад қилинган.

Режага кўра, 4Р6 Тошкент—Чирчиқ—Чимён автомобил йўлининг 57-километридан бошлаб, мазкур йўлнинг 92-километригача, яъни 4Р10 автомобил йўли билан туташган жойгача транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.

Ҳаракат бир томонлама ташкил этилган йўлнинг бошида 5.5 (бир томонлама ҳаракатли йўл) ва унинг охирида 5.6 (бир томонлама ҳаракатли йўлнинг охири) ахборот кўрсатгич йўл белгилари, шунингдек, ҳаракатланиб кириш тақиқланган қисмида 3.1 (кириш тақиқланган) йўл белгиси ўрнатилади.

Киритилди: 10:30 01.01.2025. Ўқилди: 731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!