Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бўстонда нархи 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган SHACMAN ва SHAANXI сотувга чиқарилди

Бўстонда нархи 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган SHACMAN ва SHAANXI сотувга чиқарилди

Андижон туманлараро иқтисодий судининг 24.06.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Eco tree tour”, “Barqaror savdo barakasi” “National logistics AAA” ва “HAN logistics 701” МЧЖлардан АТИБ “Ипотекабанк” фойдасига жами 2,9 млрд. сўм кредитдан бўлган қарздорликни ундириш ва ундирувни гаров таъминоти сифатида қўйилган автотранспорт воситаларига қаратиш белгиланган.

Суднинг мазкур ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Бўстон туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочиси томонидан қонунда белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўланмаганлиги сабабли гаровга қўйилган қарздор жамиятларга тегишли бўлган, бошланғич баҳоси 521 млн. сўм бўлган SHACMAN русумли ҳамда баҳоси 519 млн. сўмлик SHAANXI русумли автотранспорт воситалари рўйхатга олиниб, хатланган.

Бюро ходимлари қарздор жамият вакилларини қарздорлик бартараф этилмаса, хатланган мол-мулкларнинг электрон онлайн-аукцион савдода сотилиши юзасидан огоҳлантирган бўлсада, кредит қарзи сўндирилмаган. Шу сабабли иккала автотранспорт воситаси электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.

Киритилди: 05:23 30.03.2023. Ўқилди: 1943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!