2025 йил 7 август куни соат 19:00 да Чилонзор туманида жойлашган (Миллий) “Бунёдкор” стадионида жаҳон эстрада юлдузи Женнифер Лопеснинг концерти бўлиб ўтиши муносабати билан Чилонзор туманидаги қуйидаги кўчаларда соат 12:00 дан 23:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади:
✅Чўпон ота – Қатортол кўчалари чорраҳасидан, Чўпон ота кўчаси бўйлаб, Чўпон ота ва Чилонзор кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисм;
✅Чилонзор – Чўпон ота кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор – КХАЙ кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисм;
✅Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КХАЙдан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисм.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳаракатланиш учун айланма ва ёндош кўчалардан фойдаланишни тавсия этамиз,- дейилади хабарда.