Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бугун тунда Испанияда футболни "ёмони" бўлиб ўтади, дунё иккига бўлинади: "Реал" - "Барселона"

A A A
Бугун тунда Испанияда футболни "ёмони" бўлиб ўтади, дунё иккига бўлинади: "Реал" - "Барселона"

Испания чемпионатининг 11-тури доирасида бугун марказий ўйин бўлиб ўтади. "Реал" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Ҳар икки жамоа ҳозир яхши формада. "Барса" 4 та ўйиндан буён ғалаба қозониб келаётган бўлса, Анчелотти жамоаси сўнгги 3 та баҳсда рақибларини мағлуб этди. Айниқса, Европа чемпионлар лигаси доирасида клублари "Боруссия" ва "Бавария" устидан ишончли ғалабаларни қўлга киритишгани жамоа мухлисларини хурсанд этди.

10-турдан кейин "Барселона" Ла лига жадвалида 27 очко билан пешқадам бўлиб турган бўлса, "Мадрид" 24 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди.

Испания Ла лигаси. 11-тур. 26 октябрь. 00:00
РЕАЛ МАДРИД - БАРСЕЛОНА
Бош ҳакам: Хосе Мария Санчес Мартинес

Киритилди: 09:42 26.10.2024. Ўқилди: 5061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!