Бугун, тахминан 10:40да Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши техник сабабларга кўра тўхтатилди.
Барча йўловчилар эвакуация қилинди. Сергели метро йўналиши бўйлаб автобуслар ҳаракати ташкил етилмоқда. Айни вақда, "Тошкент метрополитени" УК раҳбарияти воқеа жойида вазиятнинг сабабларини аниқламоқда.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати батафсил маълумотлар тақдим этилишини маълум қилди.