Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Бугун Суперлигада 20-турга якун ясалади

Бугун Суперлигада 20-турга якун ясалади

Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон Суперлигасида 20-тур учрашувларига якун ясалади. Турнинг сўнгги кунида учта баҳс ўтказилиши режалаштирилган.

Соат 18:00 да "Сўғдиёна" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади. Худди шу вақтда "Қўқон-1912" ва "Динамо" ўртасидаги учрашув старт олади. Куннинг сўнгги баҳси соат 20:15 да "Қизилқум" ҳамда "Бухоро" ўртасида бўлиб ўтади.

20-турнинг аввалги учрашувларида ОКМК "Хоразм"ни 1:0, "Сурхон" "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. "Навбаҳор" ва "Локомотив" 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Турнинг энг йирик натижаси Қаршида қайд этилиб, "Насаф" пешқадам "Нефтчи"ни 6:2 ҳисобида тор-мор этди. "Пахтакор" эса "Андижон" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугун Суперлигада 20-турга якун ясалади

Бугун Суперлигада 20-турга якун ясалади

Киритилди: Бугун 11:20. Ўқилди: 221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!