Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюриб, 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросимида иштирок этади.
Шунингдек, давлат раҳбари мис концентратини ишлаб чиқариш жараёни билан танишади ва тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказади.