Бугун 20 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Буффон футболдан кетиши ҳақида: "Қачонки буни ҳис қилсам, кетаман"

Буффон футболдан кетиши ҳақида: "Қачонки буни ҳис қилсам, кетаман"

«Ювентус» дарвозабони Жанлуиджи Буффон камида 43 ёшигача футбол ўйнай олишини айтди. 42 ёшли посбон яқинда «Ювентус» билан шартномасини яна бир йилга узайтирганди.

«Жамоада камида 43 ёшимгача бўламан. 40 ёшга тўлганимдан буён ой санайдиган бўлдим. Мен ортиқ юқори даражада ўйнай олмаслигимни ҳис қилган заҳотим кетишга тайёр бўлишим керак. Қачонки буни ҳис қилсам, кетаман. Ҳозирча эса керакли даражада яхши ҳолатда эканимни ҳис қиляпман. Ҳеч нарса мени футбол ўйинларида майдонга тушишдек бахтли қила олмайди», деб Буффоннинг сўзларини келтирмоқда Sky Sport Italia.

42 ёшли Буффон фаолиятини «Парма»да бошлаган. УЕФА кубогидаги ёрқин ўйинлардан сўнг «Ювентус» уни ўз сафига қўшиб олган. 17 йил Туринда ўнаган дарвозабон бир мавсум «ПСЖ»да ўйнаб, яна «Ювентус»га қайтди. Жорий мавсумда Буффон 8 ўйинда қатнашиб 8та гол ўтказиб юборди. Клуб яқинда Буффон ва жамоанинг яна бир кўп йиллик футболчиси Жоржо Кьеллини билан шартномани бир йилга узайтирганди.

Киритилди: 08:40 06.07.2020. Ўқилди: 2077 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!