Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Будапешт Киевга худди шундай муомала қилмоқда

Будапешт Киевга худди шундай муомала қилмоқда

Будапешт марказида Венгрия махсус хизматлари собиқ украиналик дипломатни жосусликда гумонланиб қўлга олди.

Қўлга олиш пайтидаги видео Венгрия ҳукумати томонидан Facebook’да расман эълон қилинди.

Ҳукумат маълумотларига кўра, эркак миллий хавфсизликка таҳдид деб топилган ва унга мамлакатга кириш ҳамда у ерда қолиш тақиқланган. Шахси аниқлангач, у мамлакатдан чиқариб юборилди. Илгари у Венгрияда дипломатик ниқоб остида ишлаган, аммо кейинчалик расмий мақомини йўқотган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Хавфсизлик Хизмати Венгрия ҳарбий разведкасига алоқадор бўлган агентура тармоғи фош этилгани ҳақида хабар берган эди. Бунга жавобан Будапешт Украина томонини жосусликда айблади ва икки нафар гумонланган агентни мамлакатдан чиқариб юборди.

Киритилди: 07:25 11.05.2025. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!