Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бу йил магистратурага неча киши ҳужжат топширди?

A A A
Бу йил магистратурага неча киши ҳужжат топширди?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди:

— 30 июль куни magistr.edu.uz веб-сайти орқали магистратурага ариза топшириш якунланди. Шу сайтга қанча ариза келиб тушди? Уларнинг таҳлили борми?

— Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун 78 000 дан ортиқ онлайн ариза топширилди. Бу 2018 йилга нисбатан 7 баробар, 2019 йилга нисбатан 3 баробар кўп.

Энг катта танлов — хорижий тиллар, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт мутахассисликларига тўғри келади.

Масалан, Фарғона давлат университетида хорижий тиллар мутахассислигида бир ўринга — 105 та ҳужжат топширилган. Тошкент ахборот технологиялари университетининг компьютер инжениринги мутахассислигида — бир ўринга 68 та ҳужжат топширилди. Иқтисодиётда — бир ўринга 45 та талабгор ҳужжати топширилган.

Энг кўп ҳужжат топширилган олий таълим муассасалари — Ўзбекистон миллий университети (6077 та), Самарқанд давлат университети (3651 та) ва Термиз давлат университети (3403 та).

Киритилди: 18:36 02.08.2020. Ўқилди: 3695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!