Америкалик тадбиркор Илон Маск Россия президенти Владимир Путин билан мунтазам алоқа қилаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Бу хабарларнинг ҳаммаси ёлғон, Тhe Wall Street Journal чоп этган маълумотлар мутлақо нотўғри. Путин Маск билан 2022 йилгача битта телефон мулоқоти ўтказган. Ўша пайтда Путин ва Маск ўртасидаги суҳбат таништирув характерига эга бўлган ва келажак технологиялари ҳамда технологик ечимлар ҳақида гаплашилган. Бу ягона алоқа эди. Шундан сўнг, Маскнинг Путин билан бошқа ҳеч қандай мулоқоти бўлмаган", — дея муносабат билдирди Песков.